Меҳмонда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган жамоамиз деярли чемпионликдан маҳрум бўлиб улгурди.
"Андижон"га қарши учрашув кескин ва муросасиз тарзда кечгани билан ажралиб турди. Ўйин мобайнида ташаббус кўпроқ жамоамиз тарафида бўлди, лекин футболчиларимиз буни ҳисобда акс эттира олишмади. Мезбонлар ҳимояси шу куни ажойиб тарзда ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда хавфли вазиятлар унчалик кўп юзага келмади. Тайм охирида Шуҳрат Мирхолдиршаев 25 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, мезбонларни олдинга олиб чиқди - 1:0.
Танаффусдан кейин ташаббусни ўз томонига оғдирган "шерлар" беллашув тугаши арафасида мувозанатни тиклашди. Бурчакдан оширилган тўпни Александр Гейнрих мезбонлар дарвозасига аниқ йўллади. Баҳсда бошқа ўзгаришлар содир бўлмади. Шундай қилиб, жамоамиз чемпионат якунланишига уч тур қолганда пешқадам "Бунёдкор"дан етти очкога ортда қолмоқда.
Шуни таъкидлаш зарурки, баҳсни бошқариб борган Рустам Саидовнинг ҳаракатлари ҳар икки жамоа аъзоларининг кескин эътирозларини
келтириб чиқарди. У ўйин тизгинини сақлаб тура олмади. Шунга қарамай, назоратчи бош ҳакам ҳаракатларини аъло дея баҳолади.
Ўзбекистон олий лигаси, 23-тур
Андижон, "Соғлом авлод" стадиони
"Андижон" "Пахтакор" 1:1 (1:0)
Голлар: Шуҳрат Мирхолдиршоев (45) -Александр Гейнрих (84)
Бош ҳакам: Рустам Саидов
"Андижон": Игорь Михайлов, Абдумажид Тоиров, Дмитру Бокал, Афзал Азизов, Акмал Шораҳмедов, Артём Никитенко, Карим Израилов, Расул Раҳмонов, Шуҳрат Мирхолдиршаев (Иброҳим Отахонов 75), Лочин Солиев (Акмал Жўрабоев 80), Бахтиёр Ҳамидуллаев.
"Пахтакор": Темур Жўраев, Илҳом Суюнов, Боян Миладинович, Камолиддин Тожиев, Акмал Холмуродов (Ильдар Магдеев 66), Дилшод Шарофетдинов, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев, Артур Геворкян (Шерзод Каримов 84), Алишер Азизов (Рўзим Аҳмедов 73), Александр Гейнрих.
Огоҳлантиришлар: Р.Раҳмонов (69) - Д.Шарофетдинов (6), А.Гейнрих (60), Б.Миладинович (65), К.Тожиев (71).
Бош ҳакам: Рустам Саидов.
manba: pakhtakor.uz
225